ТАШҚИ ҚАРЗ ВА ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ ЎРТАСИДАГИ МУНОСАБАТ
Abstract
Замонавий глобал иқтисодиёт шароитида ташқи қарз молиявий ресурсларни жалб қилишнинг муҳим ва самарали воситаларидан бири сифатида намоён бўлмоқда. Айниқса, ривожланаётган мамлакатлар учун ташқи қарз иқтисодий тараққиётни рағбатлантириш ва стратегик лойиҳаларни молиялаштиришда алоҳида аҳамият касб этади. Бу мамлакатларда давлат бюджети имкониятларининг чекланганлиги ёки ички капитал бозорларининг ривожланмаганлиги сабабли зарур молиявий манбаларни ички иқтисодий тизим орқали таъминлаш ҳар доим ҳам мумкин бўлмайди. Шу нуқтаи назардан, ташқи қарз иқтисодий фаолликни ошириш, инфратузилмани янгилаш, ишлаб чиқариш салоҳиятини кенгайтириш ва ижтимоий соҳаларни қўллаб-қувватлашнинг муҳим молиявий манбаи сифатида хизмат қилади.
